Озарбайжонлик таниқли жарроҳ Наманганда маҳорат дарслари ўтказди

    Ўзбекистон элчихонаси кўмагида озарбайжонлик таниқли жарроҳ, тиббиёт фанлари доктори Рашад Шоланнинг Наманган вилоятига амалий сафари ташкил этилди.

    Таниқли озар шифокорини Наманганга таклиф этишдан мақсад юртимиз тиббиёт соҳасидаги кадрлар салоҳиятини кучайтиришда Озарбайжоннинг илғор тажриба ва имкониятларидан фойдаланишдан иборат бўлди.

    Сафар давомида Рашад Шолан Наманган давлат университети тиббиёт факультети талабалари билан мулоқот қилди. Университет раҳбарияти томонидан шифокорга «Наманган давлат университети фахрий профессори» унвони берилди.

    Бундан ташқари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиалида Рашад Шолан иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилди.

    Бўлиб ўтган учрашувлар якунлари бўйича бир гуруҳ ўзбекистонлик тиббиёт ходимларининг Озарбайжонда малакасини ошириш ҳамда Рашад Шоланнинг Ўзбекистонга навбатдаги амалий сафари давомида Наманган вилоятида мураккаб операцияларни ўтказиш бўйича келишиб олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates