Дам олиш кунлари бироз ёғингарчилик кузатилади

    Яшил сайёра 3 феврал 2023 1402

    Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 0…+5 даража, кундузи +7…+10 даража атрофида бўлади.

    Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

    Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати агентлиги хабар бермоқда.

    Республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Жануби-ғарбий ва жанубий ҳудудларда кун давомида, марказий ҳудадларда эса куннинг иккинчи ярмида, Фарғона водийси вилоятларида кечга томон ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республика шимолида ёғингарчилик кутилмайди.

    Шанба куни республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

    Якшанба куни ҳудуднинг катта қисмида ёмғир ёғиши тўхтайди, фақат кечаси ва эрталаб марказий ва шарқий ҳудудларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 0…+5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқгача, кундуз кунлари 0…+5 даража илиқ атрофида бўлади.

    Пойтахтимизда бугун кечга томон ва эртага вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Якшанба куни асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталаб бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечаси 0…+3 даража илиқ, кундузи +7…+10 даража илиқ бўлади.

    3-5 февраль кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates