баннер
7 апр 2025
14:51

    Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади

    “Ўзгидромет“ агентлиги 21-23 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    Унга кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 15-20 даража илиқ, баъзи жойларда 22 даража илиққача бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳарорат пасая бошлайди ва 23 февраль-якшанба кунига келиб, кечаси 1-6 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиққача пасаяди.

    22 февралда жанубий ҳудудларда ва чўл зонасининг баъзи жойларда ёмғир ёғади, 23 февралда республиканинг кўпчилик ҳудудларида (Фарғона водийсидан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

    Тошкентда: 21-23 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 5-8 даража илиқ, кундуз кунлари 17-20 даража илиқ бўлади.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech