Дам олиш кунлари иссиқ бироз пасаяди

    Яшил сайёра 9 июн 2023 1387

    Ўзгидромет Ўзбекистон бўйича 9-11 июнь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    Ушбу ҳафтанинг ўртасидан Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келди.

    Икки кун давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати 7-10 даражага пасайди ва кеча кундузни 30-35 даражани ташкил этди.

    Бугун Бухоро, Навоий вилоятларида, шанба ва якшанба кунлари марказий, жанубий ва шарқий вилоятларда иссиқ бироз пасаяди. Бироқ, республика ҳудудининг катта қисмида ҳароранинг пасайиши шимолий ҳудудлардек сезилмайди. Кундузги ҳарорат 33-38 даражагача пасаяди.

    Бугун ва дам олиш кунлари республика бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғли ҳудудларда шанба ва якшанба кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

    9-11 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

    Пойтахтимизда 9-11 июнь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 9-10 июнда
    12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат бугун кундузи 38-40 даража, дам олиш кунлари 36-38 даража бўлади.

    Ҳароратнинг пасайиши узоқ давом этмайди. Кейинги ҳафтада ҳарорат фони аввалги 35-40 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-42 даражагача бўлган қийматларга қайтади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates