Ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даража илиққача, жанубда 22 даража илиққача, кечалари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 10-12 даражага юқори бўлади.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келади, бунинг натижасида булутлилик зичлашади ва кундуз куни ҳаво ҳарорати 13-16 даража илиққача бироз пасаяди, кечаси 0-5 даража илиқ атрофида бўлади. Аммо бундай ҳарорат ҳали ҳам иқлим меъёрларидан 5-7 даражага юқоридир.
Шу кунларда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари бўйича қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
Бироқ, бу иссиқ ҳали баҳор эмас. Кейинги ҳафтада яна совуқ бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.