Таъкидланишича, бундан кўзланган мақсад – аҳолининг эътиборини дарахтларни асрашга жалб қилиб, жамоатчилик назоратини кучайтириш.
Телеграм бот қуйидаги функциялардан иборат:
— мурожаатни қайси тилда юборишни танлайсиз;
— исм-шарифингиз ҳамда алоқа учун телефон рақамингизни киритасиз;
— мурожаат қилинаётган ҳудудни танлайсиз;
— шикаст йетказилган дарахтнинг жойлашувини (геолокацияси) юборасиз;
— дарахтга етказилган зарар ҳақида маълумот ва ушбу ҳолат акс этган суратни юборасиз.
"Бот орқали мурожаатингизнинг ўрганилиш ҳолати ҳақида ҳам маълумот олишингиз мумкин", дейилади хабарда.