Дарсга тайёргарлик кўрмай келган ўқувчилар ўзлари ўтирган стулларни кўтаришга мажбур қилинди

    Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида таҳсил олаётган 1-синф ўқувчилари стул кўтариб турганликлари акс этган видео тарқалди.

    Болалар омбудсмани мазкур ҳолат назоратга олинганини ҳамда айрим тафсилотларини маълум қилди.

    Аниқланишича, шу йилнинг 22 апрел куни Зарбдор туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабда 1-«А» синфга ўтилаётган инглиз тили дарсида 25 ёшли ўқитувчи Р.Т. ўқувчилардан уйга берилган вазифаларни сўраган. 6 нафар ўғил ва 7 нафар қиз болаларини дарсга тайёргарлик кўрмасдан келганликлари туфайли гўёки тарбиявий чора деб синф хонасидаги ўзлари ўтирган стулларни кўтаришга мажбур қилган.

    Ушбу ҳолатни ўзининг телефон аппаратида видео тасвирга олиб, телеграм ижтимоий тармоғи орқали шу мактабнинг ота-оналар гуруҳига юборган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    «Болаларга нисбатан турли шаклдаги зўравонлик ёки зўравонликка таянган тарбия чораларини, жумладан, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш қонунан тақиқланган ва тегишли жавобгарликка асос бўлади», – дейилади Болалар омбудсмани хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates