Давлат божи билан боғлиқ масалалар ва истеъмол кредити бериш тизимида қандай ўзгаришлар кутилади?

    Молия 17 феврал 2023 906

    Бугун, 17 февралда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритилган «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҳамда «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Қонунлар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

    Таъкидланганидек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги Қонун билан фуқаролар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилганда белгиланган давлат божи ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлаш, қолган қисмини эса белгиланган тартибда ишни кўриш натижаси билан ундирилиши белгиланяпти.

    Мазкур Қонунга киритилаётган ўзгартиш фуқаролар манфаатини судлар орқали ҳимоя қилишни таъминлаши ҳамда уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда давлат идоралари масъулиятини янада оширишга хизмат қилиши қайд этилди.

    Шунингдек, Қўмита мажлисида «Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Қонун ҳам муҳокама қилинди.

    Қонун билан «Истеъмол кредити тўғрисида»ги Қонунга жисмоний ва юридик шахслар томонидан сотиладиган товарлар (хизматлар), шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишлаб чиқарилган товарлар (хизматлар) учун молиявий истеъмол кредитлари бериш имкониятини назарда тутувчи ўзгартишлар киритиляпти.

    Иштирокчилар томонидан қайд этилишича, Қонуннинг қабул қилиниши аҳоли томонидан истеъмол кредитларини расмийлаштиришда енгилликлар яратилишига, мамлакатда маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш кўламининг кенгайишига олиб келади.

    Муҳокамалардан сўнг кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates