Давлат божхона қўмитаси раиси Жаҳон Божхона ташкилоти бош котиби билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

    Халқаро ҳамкорлик 11 октябр 2022 1990

    Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий сафар билан Бельгияда бўлиб турибди.

    Сафар доирасида давлат божхона қўмитаси раиси Брюсселда Жаҳон Божхона ташкилотининг «Ишда фаровонлик – инсон капиталига ғамхўрлик демак» шиори остидаги халқаро конференциясида иштирок этди.

    Тадбир доирасида Акмалхўжа Мавлонов ва Жаҳон Божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурия билан икки томонлама музокаралар ўтказди.

    Таъкидлаш жоизки, томонлар 2021 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини ҳамда аниқ чора-тадбирларни белгилаб олган эди.

    Жумладан, ўтган қисқа фурсатда Ўзбекистоннинг Жаҳон Божхона ташкилотида доимий вакили тайинланди. «Савдони соддалаштириш глобал дастури» доирасида кадрлар салоҳиятини оширишга йўналтирилган 10 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди.

    — Бизнинг асосий мақсадимиз ходимларга зарур бўлган барча шароитларни яратиш, ижтимоий ҳимояни кучайтиришдан иборат, — деди Акмал Мавлонов. — Барчамизга маълумки, ходим учун қулай иш шароити яратилмас экан, ходимнинг ўзи ушбу шароитни яратиш мақсадида коррупцияга қўл уради. Бу борада хорижий тажрибани ўрганиш учун биз Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Туркия, Озарбайжон, Грузия ва қўшни мамлакатларда бўлиб, ҳар бир давлатда ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш бўйича хорижий тажрибаларни пухта ўрганиб чиқдик.

    Ўзбекистон томони Жаҳон Божхона ташкилоти билан ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида бир қатор таклифларни илгари сурди.

    Хусусан, кадрлар тайёрлаш ва инсон ресурсларини ривожлантириш йўналишларида Жаҳон Божхона ташкилоти мутахассисларининг Ўзбекистон божхона органлари ходимларининг ўқув жараёнидаги иштирокини кучайтириш, Жаҳон Божхона ташкилотининг ҳудудий ўқув марказларида Божхона институтининг профессор-ўқитувчилари учун мунтазам амалиётларни йўлга қўйиш, Жаҳон Божхона ташкилотининг навбатдаги «PICARD» нуфузли халқаро конференциясини Ўзбекистонда ўтказиш таклифи билдирилди.

    Жаҳон Божхона ташкилотида Давлат божхона қўмитаси ходимларининг аккредитациядан ўтиши ва доимий тарзда мазкур ташкилотда фаолият олиб боришлари масаласи ҳам учрашувда атрофлича муҳокама этилди. Шунингдек, Ташкилот доирасида халқаро даражадаги йирик тадбирларни Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклифи илгари сурилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Кунио Микурия мазкур таклифларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates