Давлат ташкилотларидаги кадрлар билан ишлаш бўлинмаларига тайинловлар амалга оширилди

    Мамлакатимизда 25 сентябр 2020 2147

    Шомурод Саттаров Ёшлар ишлари агентлигининг Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

    Шомурод Саттаров Қашқадарё вилоятида туғилган. 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2010 йилда Қашқадарё вилояти адлия бошқармасида катта маслаҳатчи лавозимида бошлаган. Кейинчалик вилоят ҳокимлиги котибияти мудири, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши раиси бўлиб ишлаган. 2017-2019 йиллар давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши раиси лавозимида самарали меҳнат қилган. Шомурод Саттаров 2019 йил июль ойидан буён Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари — ташкилий-кадрлар комплекси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Зебо Раупова Ўзбекистон Бадиий академиясининг Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

    Зебо Раупова Тошкент шаҳрида туғилган. 2017 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Давлат болалар кутубхонаси кутубхоначи лавозимида бошлаган. 2007-2017 йиллар давомида маданият ва санъат соҳасидаги ташкилотларда турли лавозимларда фаолият кўрсатган. З.Раупова 2017 йил август ойидан буён “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг кадрлар бўйича инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Умида Юлдашева Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

    Умида Юлдашева Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот назоратчиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси кадрлар бўйича инспектори, Мактабгача таълим вазирлиги Раҳбар ва педагог кадрларнинг сифатини таъминлаш ва уларнинг малакасини ошириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2018-2020 йиллар давомида Мактабгача таълим вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида самарали меҳнат қилган. Умида Юлдашева 2020 йил июнь ойидан буён Мактабгача таълим вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Мазкур тайинловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates