Жараён қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
1. Тизимга кириш – Фойдаланувчи Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (my.gov.uz) кириб, "Шахсий кабинет" бўлимига ўтади.
2. Хизматни танлаш – "Хизматлар" бўлимидан Соғлиқни сақлаш категориясини танлайди.
3. Тиббиёт муассасаларига бириктириш – Шу бўлимда "Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш" хизматини танлайди.
4. Маълумотларни киритиш – Очилган саҳифада қуйидаги босқичлар бажарилади:
- Ҳудудни танлаш;
- Туман бўйича тиббиёт муассасасини танлаш;
- Тиббиёт муассасаси рақамини белгилаш;
- Шифокорни танлаш;
5. Тасдиқлаш – Шифокорга бириктириш тугмаси босилади ва ариза расмийлаштирилади.
Шунингдек, фуқаро доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтганда, уни янги манзилдаги давлат тиббиёт муассасасига автоматик равишда ҳисобга қўйиш тизими жорий этилди. Бу эса аҳолига янада қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш имконини яратади.