Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини-ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида ўзини-ўзи банд қиладиган шахслар учун 103 фаолият турларидан бири билан шуғулланиб, ижтимоий солиқ тўлаган ҳолда иш стажига эга бўлиши мумкин.
Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олиш даври, меҳнат фаолияти бу даврда ўзини ўзи банд қилиш тартибида амалда бажарилганлиги ёки бажарилмаганлигидан қатъи назар, пенсияни тайинлаш учун меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.








