Давлат хавфсизлик хизмати 2 миллиард сўмлик дори воситалари контрабандасига чек қўйди

    Хавфсизлик 14 май 2021 737

    Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи 1986 й.т. “Ғ.Д.” ва 1962 й.т. “Х.О.”ларнинг яшаш хонадонлари кўздан кечирилди.

    Натижада улардан ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 51 турдаги умумий қиймати 1 млрд. 300 млн. сўмлик дори воситалари процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинди.

    Аниқланишича, ушбу дори воситалари қўшни Қирғизистон Республикасидан вилоят ҳудудига Янгиқўрғон туманидаги айланма йўллар орқали ноқонуний равишда олиб ўтилган.

    Шунингдек, Чуст тумани “Юқори Ғова” маҳалласида яшовчи 1988 й.т. “Х.Ж.” 67 турдаги умумий қиймати 700 млн. сўмлик дори воситаларини автомашинада Қўқон шаҳрига олиб кетаётган вақтида Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, ундан дори воситалари тегишли тартибда олиб қўйилди.

    У мазкур дори воситаларини Қирғизистон Республикасининг Ола-буқа туманида яшовчи, 1976 й.т. шахсдан олиб, айланма йўллар орқали республикамиз ҳудудига ўтказган.

    Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    ДХХ матбуот хизмати

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates