Муқаддам судланган адвокат фирибгарликка қўл урди

    Тошкент шаҳрида гумонланувчини қамоқдан озод қилишни ваъда қилиб, пул олган адвокат тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти шаҳар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтда фаолият юритувчи адвокатлар ҳайъати аъзоси бўлган, муқаддам судланган адвокат фирибгарлик йўли билан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

    Аниқланишича, у Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ Тергов бўлими иш юритувида бўлган, Жиноят кодексининг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида гумонланувчига нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилмаслигини мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.