Давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминот даражаси оширилади

    Ижтимоий ҳаёт 5 январ 2022 3752

    Бу ҳақда 2022—2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилди. 

    Лойиҳага кўра, давлат фуқаролик хизматчисининг узлуксиз малакасини ошириш ва касбий ривожланиши – давлат фуқаролик хизматини ўташнинг муҳим шарти этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда.

    Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг реестри юритилади.

    Шу билан бирга, давлат фуқаролик хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш режалаштирилган. Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муддати 2022 йилнинг октябрь ойи этиб белгиланган.

    Қолаверса, лойиҳада давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти стандартлари асосида такомиллаштириш вазифаси белгиланган. Мослашувчан иш режими ва фаолиятни масофавий ташкил этиш механизмларини белгилайдиган тартиб ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates