Давлатимиз раҳбари Олимпиада ўйинлари чемпион ва совриндорларига миннатдорлик билдирди

    Ҳукумат 11 август 2024 756

    Президент Шавкат Мирзиёев Баҳодир Жалолов, Абдумалик Ҳалоков, Разамбек Жамалов, Светлана Осипова, Акбар Жўраев ва Ғуломжон Абдуллаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Ўзбекистон спорт делегацияси Париж Олимпиадасидаги иштирокини якунлаб, тарихий натижага эришди. Ўйинларнинг охирги кунида боксчиларимиз Баҳодир Жалолов ва Абдумалик Ҳалоков, эркин курашчи Разамбек Жамалов олтин, таэквондочимиз Светлана Осипова ва оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев кумуш медалларни қўлга киритди. Бугун Президент Шавкат Мирзиёев улар билан ҳамда 9 август куни бронза медалига сазовор бўлган эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Давлатимиз раҳбари бутун халқимиз номидан чемпион ва совриндорларни самимий табриклаб, мураккаб курашларда кўрсатган юксак маҳорати ва матонати учун миннатдорлик билдирди. Уларнинг ота-оналари ва мураббийларига эл-юртга муносиб шундай ўғил-қизларни тарбиялагани учун раҳмат айтди.

    Сен Ўзбекистон аёллари орасида биринчи бўлиб таэквондо бўйича олимпия медали совриндори бўлдинг. Барчамиз ҳар бир чиқишингни ҳаяжон билан кузатдик. Юксак жанг санъати ва ҳақиқий жангчи руҳини намойиш этдинг. Сен билан жуда фахрланамиз, - деди Президент Светлана Осиповага.

    Тарихий ғалабанг билан чин қалбимдан табриклайман. Энг оғир вазнда тенгсиз эканингни яна бир бор бутун дунёга кўрсатдинг. Бу бизларга жуда катта фахр, ғурур-ифтихор бағишлади. Парижда ҳам олтин олиб келишга ваъда берган эдинг, бугунги тарихий зафаринг шу ваъдага мос бўлди. Катта-катта ғалабалар ҳали олдимизда. Пойтахтимизда номингга очилган бокс бўйича спорт маҳорати мактабида яна юзлаб, минглаб ўзбек баҳодирлари катта рингларга тайёрланишига ишонаман, - деди Президент икки карра олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов билан суҳбатда.

    Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари боксчиларимизнинг бош мураббийси Тўлқин Қиличев тезда соғайиб кетишини тилади.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates