DeepSeek сунъий интеллекти бутун дунёда ваҳима уйғотди

    Хитойнинг DeepSeek компанияси сунъий интеллектга асосланган бепул чат-бот ишлаб чиқарди.

    Бу эса Кремний водийсидаги инвесторлар орасида ваҳима келтириб чиқарди ва фикрлаш бўйича ўтказилган бир нечта синовларда американинг ChatGPT'сидан ўзиб кетди.

    Таъкидланишича, Хитойнинг СИ-ёрдамчиси «бутун СИ таъминот занжирининг инвестиция асосларини жиддий равишда заифлаштириши мумкин». У очиқ кодли DeepSeek-V3 модели асосида ишлайди. Бу модель, айтилишича, $6 млндан камроқ маблағ сарфланиб ишлаб чиқилган. Бу рақобатчилар томонидан шунга ўхшаш ишланмаларга сарфланган миллиардлардан анча кам. Бироқ, бу даъво СИ соҳасидаги бошқа мутахассислар томонидан шубҳа остига олинмоқда.

    Хитой сунъий интеллекти тақдим этилиши фонида халқаро биржаларда ҳақиқий ваҳима бошланди. Европада Nasdaq 100 фонд биржасидаги фьючерслар 2,6 фоизга, S&P 500 индекси бўйича эса 1,4 фоизга пасайди. Американинг технология компанияси Nvidia акциялари эса деярли 10 фоизга тушиб кетди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates