Декабрь ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

    Яшил сайёра 1 декабр 2022 4627

    Ўзгидромет декабрь ойида кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    Декабрь – қишнинг биринчи ойи, бу фаслни кўпчилик қор ва совуқ билан боғлайди.

    Ушбу декабрь ойида об-ҳаво ҳақиқатан ҳам қишки бўладими ёки сўнгги йилларда декабрда кузатилаётган илиқ даражали об-ҳаво билан ҳукмронлик қиладими?

    Бу йилнинг декабрь ойи нисбатан совуқ ҳаво билан бошланади.

    1 декабрдан ҳароратнинг пасайиши бошланди ва 3-5 декабрга келиб республика ҳудудининг катта қисмида термометр устуни кечалари 4-7о совуқгача, кундуз кунлари 0-3о илиқгача, баъзи жойларда 1-2о совуқгача, шимолда кечалари 10-13о совуқгача, кундуз кунлари 4-7о совуқгача пасаяди.

    Ҳатто республиканинг энг жанубий қисмида ҳам совуқ бўлади, ҳарорат кечалари 0-2о совуқгача, кундуз кунлари 3-6о илиқгача пасаяди.

    Совуқ об-ҳаво деярли декабрь ойининг биринчи ўн кунлиги охиригача сақланиб туради.

    Республика бўйича 5 декабргача қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 5-10 декабрь кунлари даврида республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудлари бўйича айрим кунларда қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.

    Декабрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида меъёрий қийматларга яқин бўлган фонда ҳаво ҳарорати кечалари 2-7о илиқдан 2-7о совуқгача, кундуз кунлари 10-15о илиқдан 2о совуқ-3о илиқгача ўзгариб туриши кутилмоқда.

    Шуни таъкидлаш жоизки, ўтган 2021 йилнинг декабрь ойи охирги 20 йил ичида энг илиқ йил бўлди. Ушбу давр учун 2002, 2011 ва 2020 йилларнинг декабрь ойлари эса энг совуқ бўлди.

    Тошкентда сўнгги 20 йил ичида декабрь ойидаги энг илиқ кунларда ҳаво ҳарорати 20-23о илиқгача кўтарилган, энг совуқ даврларда эса ҳарорат кечалари 12-15о совуқгача пасайган эди.

    Таққослаш учун шуни айтиш мумкинки, метеорологик кузатувларнинг барча даврлари (150 йилдан кўп) учун Тошкентда энг паст ҳарорат 20-23о совуқни ташкил этган, 1930 йилнинг декабрь ойида эса 27-29о совуқгача бўлган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates