Қумқўрғон туман кенгаши томонидан туманнинг Хўжамулки маҳалласидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди.
Ўрганишда маълум бўлишича, ушбу мактабгача таълим ташкилоти 120 нафар болага мўлжалланган. Тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар, уларнинг кундалик овқатланиш рациони, таълим-тарбия жараёнларининг қандай ташкил этилгани атрофлича ўрганилди.
Шу билан бирга, мавжуд муаммолар аниқланиб масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда жойида ҳал этилди. Баъзи ечими вақт талаб қиладиган муаммолар депутатлар назоратига олинди.











