Диетолог организмда метаболизмни суcтлаштириб, семиришга олиб келадиган маҳсулотлар номини айтди

    Диетолог Московиц организмда метаболизмни суcтлаштириб, семиришга олиб келадиган маҳсулотлар номини айтди.

    У шакар, мюсли, оқ гуруч, ширинликлар, фаст-фуд, макарон ва ун маҳсулотларини ана шунай озиқ-овқатлар рўйхатига киритди. Шунингдек, ширин газли ичимликлар ҳам зарарлидир.

    Диетологнинг тушунтиришича, бундай маҳсулотлар тез ҳазм қилинади ҳамда глюкозага айланади. Улар куч беради, бироқ уларни истеъмол қилгач, одам тез оч қолади. Оқибатда одам кўп ейишни бошлайди ҳамда ортиқча вазн тўплайди.

    Мутахассис метаболизмни яхшилаш учун оқсил, клетчаткага бой маҳсулотлар, ловия, сабзавот ва мева истеъмол қилишни тавсия қилди, деб хабар беради iz.ru.