«Ислоҳотларга 5 йил бўлди. Бирорта муаллим, бирорта шифокор туриб айтсин, "25 йилда менга нима манфаат келтирди?», деб айтсин, мен улардан кечирим сўрайман агар бу нотўғри бўлса", — дейди Шавкат Мирзиёев.
У Андижонда профессорлар билан учрашганини эслаб ўтди.
«Хирургия кафедраси мудири менга айтяпти, «жаноб президент, 3 йил олдин 1 млн 200 минг сўм ойлик олардим, ҳозир мен 20 млн оляпман», деб. «Мен ўзимни олим, деб сезяпман, олим» деди у... Энди болаларимизни сифатли қилиб... Диплом керак эмас ҳозир, диплом мутлақо керак эмас. Касб керак! Билим керак! Сурхондарёга керак бўлган йўналишлар керак!», — дея қўшимча қилди Шавкат Мизиёев.









