“Афсуски, шуни маълум қилмоқчиманки, айни пайтда биз 184 кишини (ҳалок бўлган) топдик”, деди у.
Аввалроқ 124 қурбон ҳақида хабар берилган эди.
Душанбага ўтар кечаси Санто-Домингода машҳур жонли мусиқа тадбирига мезбонлик қилаётган пайтда Jet Set тунги клубининг томи қисман қулаб тушди. Охирги расмий маълумотларга кўра, камида 155 киши жароҳат олиб шифохонага етказилган. Жасадларни чиқариб олиш босқичидан сўнг расмийлар қулаш сабабларини текширишни бошлашади.
Президент Луис Абинадер фожиа оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлгани учун 8-10 апрель кунлари уч кунлик миллий мотам эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради ria.ru.