Бу ҳақда Ҳиндистоннинг PTI агентлиги армиядаги манбага таяниб хабар берди.
“Назорат чизиғи бўйлаб Покистон ташаббуси билан баъзи жойларда ўқотар қуроллар воситасида отишма содир бўлди”, деди манба. “Ўқ отилишига самарали жавоб қайтарилди”, деб қўшимча қилди у.
Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Покистон армияси томонидан ўққа тутилиши 26 нафар тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлган Пахалгам теракти туфайли томонлар ўртасида кескинлик кучайган бир пайтда содир бўлди, дея хабар беради агентлик.
Теракт ортидан минтақада аксилтеррор амалиётлари ҳам олиб борилмоқда. Ҳиндистон хавфсизлик кучларига кўра, кеча тунда террорчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида отишма содир бўлган, деб хабар беради report.az.