Дорихоналарга “саёҳат”

    Музейда фармацевтика соҳасига доир ноёб экспонатлар жойлаштирилган.

    Бир гуруҳ журналистлар учун “Dori-Darmon” АК ҳамда “Бухоро Dori-Darmon” МЧЖ билан ҳамкорликда пресс-тур ташкил этилди. Жараёнда ОАВ вакиллари жамият таркибига кирувчи корхонлар фаолияти билан танишди.

    Медиа турнинг илк манзили 2018 йилда очилган Фармацевт тарихий музейи бўлди. Тарихни билмасдан ривожланиш бўлмайди деганларидек, ушбу музейда фармацевтика соҳасига доир ноёб экспонатлар жойлаштирилган. Фармацевт тарихий музейида Бухоро вилоят Қоракўл туман ҳудудида жойлашган қадимги Пайкент шаҳарчасида археологик изланишлар натижасида топилган доривор дамламалар, эритмалар тайёрлайдиган қозон идишлар музейга жойлаштирилди. Дори-дармонларга оид китоблар, қўлланмалар, буйруқлар, Ибн Синонинг 5 томли “Тиб қонунлари” китоби, илмий асарлар музейдан ўрин олган, шунингдек, таъкидлаб ўтиш жоизки Фармацевт тарихий музейи архив асосида маълумотлар билан бойитилган.

    Пресс турнинг иккинчи объекти Марказий дорихона ва рецептура бўлими бўлиб, унда шифокор рецепти асосида дори воситалари тайёрлаб берилади. Бунда шифокор–бемор-фармацевт учлиги касалликка қарши индивидуал ёндошган ҳолда кураш олиб боради. Бугунги кунда рецептура бўлими томонидан 15 дан ортиқ дори воситалари тайёрланади, шунингдек, бўлим томонидан антицептик воситалари Жаҳон соғлиқни сақлаш кўрсатмасига асосан тайёрланиб аҳолига етказилмоқда.

    Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Бухоро вилояти аҳолисини сифатли ва зарур дори воситаларига бўлган талабини қондириш мақсадида кўпгина ишлар амалга оширилди. Жумладан, Республикамиздаги маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ва улгуржи дори сотиш фирмалари билан 107 та шартнома қилиниб, 1 июнь ҳолатида 24 миллиард 632 миллион 613 минг сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар сотиб олиниб, даволаш профилактика муассасаларига 7 миллиард 330 миллион сўмга яқин ва вилоят аҳолиси учун 18 миллиард 250 миллион сўмлик дори-дармонлар етказиб берилди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган 13 тоифадаги касалликлар ва шахслар рўйхати тасдиқланган бўлиб, уларнинг дори-дармонлари учун сарфланадиган харажатлар давлат томонидан қопланади. Бу тоифага кирувчи беморларга МЧЖ тизимидаги дорихоналардан 2020 йилда 35 400 та рецептлар асосида 23 900 нафар беморларга 1 миллиард 300 миллион сўмлик, 2021 йилнинг биринчи чорагида 10,4 та рецептлар асосида 7 477 нафар беморларга 404 миллион сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари бепул рецептлар асосида берилган.

    Жамиятнинг 2020 йилдаги жами товар айланмаси 75,4 миллиард сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 35,9 миллиард сўм, чакана товар айланмаси 39,5 миллиард сўмни ташкил этди. 2021 йилнинг 1-чорагида эса 14 миллиард сўмни, шундан чакана савдо 10,5 миллиард сўмни, улгуржи савдо қарийб 3,5 миллиард сўмни ташкил этмоқда.

    Пресс-турнинг учинчи объекти Вобкент туманида фойдаланишга топширилган ижтимоий дорихона ҳисобланади. Ижтимоий дорихона — бу ўз логотипига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситалари ва тиббий буюмларидан ташқари, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг реализация билан шуғулланадиган ташкилотдир. Вобкент туманида ана шундай дорихоналардан яна бири 2020 йилнинг март ойидан буён туман аҳолисига хизмат қилиб келмоқда.

    Бундан ташқари, Қоракўл ва Бухоро туманларида ҳам янги ижтимоий дорихоналар қурилиши бошлаб юборилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates