Дубайлик тадбиркорлар Фарғона мева-сабзавотларига харидор

    Бизнес 15 июн 2021 1160

    Дубай шаҳрининг «Choithrams» супермаркетлар тармоғи иш бошқарувчиси жаноб Мохамад Али, «Umer Ali Trading» МЧЖ раҳбари жаноб Фавас ҳамда «The house of organic» раҳбари жаноб Мужахид Хусайнлар Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

    Вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев дубайлик ишбилармонлар билан учрашди.

    Мулоқотда Фарғона вилоятининг мева ва сабзавотлар географиясини кенгайтириш, Дубай супермаркетларига мева маҳсулотларини олиб кириш масаласида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

    Шунингдек, меҳмонлар вилоятнинг мева сабзавотчилик хусусан, гилос, ўрик, анор, олма ва бошқа меваларни етиштиришдаги илғор тажрибалар билан танишиш мақсадида Олтиариқ ва Қува туманларида бўлди.

    Якунда икки томон вакиллари истиқболдаги режаларни келишиб олдилар, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates