Дунё аҳолиси қанчага ошди?

    Ер аҳолиси сони 8 миллиард кишига етди, деб хабар берди БМТ матбуот хизмати 15-ноябрь, сешанба куни жаҳон ташкилоти ҳисоб-китобларига таяниб.

    Сайёра аҳолиси сони 15-ноябрда ушбу босқични босиб ўтиши ҳақидаги прогноз июль ойида эълон қилинган “2022 йилги жаҳон аҳолисининг истиқболлари” ҳисоботида келтирилган. Worldometers.info статистик веб-сайтидаги онлайн ҳисоблагичга кўра, дунё аҳолиси 8 миллиарддан ошган.

    2011 йилда дунё аҳолиси 7 миллиардга етганди. Шундай қилиб, яна бир миллиард аҳолининг кўпайиши 12 йилдан камроқ вақт ичида содир бўлди.

    БМТ прогнозларига кўра, дунё аҳолисининг кўпайиши давом этади, аммо суръат бироз секинлашади. 2030 йилда у 8,5 миллиардга, ​​2037 йилда 9 миллиардга, ​​2050 йилда эса 9,7 миллиардга етиши мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates