Дунё аҳолисининг ярмидан кўпи коронавирусга чалинса, эпидемия тарқалиши камая бошлайди

    Саломатлик 6 июл 2020 1636

    Иммунология ва эпидемиология экспертлари фикрига кўра, яхши иммунитет қатлами шаклланиши учун 75 фоиз касалланганлар керак.

    «50 фоиз касалланиш ҳам вирус тарқалишини тўхтатади, бироқ унинг самараси кам. Aҳолини вакцинациялаш кўлами 25-35 фоизни ташкил этса, эпидемия йўқолмайди. Иммунитет қатлами 75 фоиз бўлсада, барибир хавф гуруҳида одамлар қолаверади», — дейди тиббиёт фанлари доктори Михаил Костинов.

    Унинг таъкидлашича, вакцинация «дунёни қутқармайди» ва шахсий гигиенага риоя қилишни, сурункали касалликларни даволашни давом эттириш керак.

    «Шунга қарамай, вакцинациясиз ушбу инфекция ривожланишини тўхтатишнинг илож йўқ. Табиий иммунитет пайдо қилинган тақдирда ҳам, хавф сақланиб қолади, чунки аҳоли орасида кексалар, сурункали касалликка эга инсонлар ва иммунитетида нуқсони борлар мавжуд», — дейди эксперт.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates