Халқаро Форумда Ўзбекистон олий таълим муассасаларидан илк маротаба «Спеакер» сифатида Тошкент тиббиёт академияси ўқув ишлари бўйича проректори Профессор Шуҳрат Боймурадов иштирок этди.
Унда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Барқарор ривожланиш дастурлари, жумладан “SDG 3 health and well-being” соғлиқни сақлаш ва фаровонликни таъминлаш, шунингдек, университетларнинг асосий касалликлари ва шароитларини ўрганишда, соғлиқни сақлаш касбларини қўллаб-қувватлашда талабалар ва ходимларнинг соғлиғига ғамхўрлик қилишда тутган ўрни муҳокама қилинди.
Шунингдек “THE Times Higher Education” нуфузли университетлар халқаро рейтинги томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда дунёнинг етакчи университетлари олимлари билан тажрибалар алмашилмоқда.
Ҳамкорлик материали