Ушбу мукофотни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов топширди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бейбут Атамқулов жанобларини Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга кўтариш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни амалий маъно-мазмун ҳамда муҳим ташаббуслар билан бойитиш, устувор йўналишлардаги алоқаларни кенгайтириш ва ҳар томонлама ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни фаол илгари суришга қўшган шахсий ҳиссаси, шунингдек, мамлакатларимиз халқларининг кўп асрлик дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш йўлидаги улкан хизматлари учун “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.