Қизиғи шундаки, бу рўйхатда мутлақ етакчи сифатида Швейцария ва Австрия оралиғида жойлашган кичкина Лихтенштейн қайд этилган. У ерда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 231 минг 713 долларни ташкил этади, дея кўратилади мазкур хабарда.
Экспертларнинг таъкидлашича, бундай юқори кўрсаткич мамлакат иқтисодиётидаги ўзига хос тузилмаси билан изоҳланади. Бу ерда ишчи кучининг 60 фоизини ҳар куни ишлаш учун келаётган хорижликлар ташкил қилади. Улар аҳоли статистикасида ҳисобга олинмаганлиги сабабли аҳоли жон бошига ўртача даромади айниқса таъсирли кўринади.
Иккинчи ўринда Люксембург кўрсатилган бўлиб, юқоридагига ўхшаш модель билан изоҳланган. Яъни, хорижликлар бандлиги юқори ва молиявий сектор устун бўлган ихчам иқтисод, деб хабар берди vokrugsveta.ru.
Ирландия – Европанинг технологик феномени
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот 129 минг 132 долларни ташкил этадиган Ирландия бу борада учинчи ўринда деб кўрсатилган. Айнан шу ерда Google, Meta, Apple ва Microsoftнинг Европа штаб-квартиралари жойлашган ва бунда юмшоқ солиқ сиёсати юриталди ҳамда ва малакали кадрлар жалб қилинган. Сўнгги ўн йилликда Ирландия жаҳон IT-индустрияси марказларидан бирига айлангани ва бу кичик бир мамлакат “билимлар иқтисодиёти”ни қуриши мумкинлигига мисол бўла олади.
Молиявий гигантлар ва барқарорлик ороли
Бу рўйхатдаги етакчи ўнталикдан шунингдек, Швейцария, Исландия ва Сингапур ҳам жой олган. Халқаро валюта фонди экспертларининг қайд этишича, бу давлатлар аҳолиси даромади ҳақиқатан юқори, кўрсаткичлар солиқ “тирқишлари” ёки хорижлик ишчилар кўплиги билан бевосита боғлқ эмас.
Бу борада айниқса Сингапур ажралиб туради: 1980 йилдан бу шаҳар-давлат аҳолиси жон бошига даромади 19 марта ошган. Асосий сабаби шундаки, мамлакат дунёнинг молия, логистика ва юқори технология бўйича марказига айланган. Сингапур бугунги кунда Лондон ва Нью-Йорк билан бизнес-актив ҳамда турмуш даражаси борасида рақобатлаша олади.
Бу борада дунё мамлакатлари тафоввути
Халқаро валюта фондининг таъкидлашича, кўпгина етакчи мамлакатлар – ривожланган ижтимоий тизимга, таълим ва инновацияга инвестиция киритишда юқори улушга, шунингдек, барқарор сиёсий муҳитга эга унча катта бўлмаган давлатлардан иборат.
Қиёслаш учун: дунё бўйича аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 2025 йилда 15 минг доллар деб баҳоланган. Иқтисодчилар мамлакатлар ўртасида бу борадаги катта фарқлар фақат иқтисодиёт кўламинигина эмас, уни бошқариш самарадорлиги, технология ва ижтимоий сиёсат даражасини ҳам акс эттиради, деб ҳисоблайди.






