Сувайш канали орқали юк ташиш ҳажми 55 фоизга камайди

    13 февраль ҳолатига кўра, Ямандаги ҳусий исёнчиларнинг кемаларга ҳужуми туфайли Сувайш канали орқали юк ташиш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 55 фоизга камайди.

    Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси расмий вакили Жули Козак журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилди.

    Ундан Қизил денгиздаги кемаларга ҳусийлар ҳужумларининг таъсири ҳақида изоҳ бериш сўралган. Козакнинг айтишича, 13 февраль ҳолатига кўра, Сувайш канали орқали юк ташиш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 55 фоизга камайди.

    Ғазо секторидаги можаро авж олгандан сўнг, “Ансор Аллоҳ” Фаластин анклавида операция тўхтамагунча Исроил ҳудудига ҳужумлар уюштириши ва унга алоқадор кемаларнинг Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғози сувлари орқали ўтишига рухсат бермаслиги ҳақида огоҳлантирди. Ўтган йилнинг ноябрь ойи ўрталаридан бери ҳусийлар Қизил денгиз ва Адан кўрфазида ўнлаб тинч аҳоли кемаларига ҳужум қилган.

    “Ансор Аллоҳ”нинг ҳаракатларига жавобан Америка расмийлари халқаро коалиция тузиб, Қизил денгизда навигация эркинлигини таъминлаш ва кемаларни ҳимоя қилиш мақсадида Prosperity Guardian операциясини бошлади. 12 январь куни Буюк Британия ва АҚШ қуролли кучлари самолётлар, кемалар ва сув ости кемалари ёрдамида Яманнинг қатор шаҳарларида ҳусийлар нишонларига илк зарбаларни берди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates