ДХХ 23 йил қидирувда бўлган хавфли шахсни қўлга олди

    Хавфсизлик 30 сентябр 2021 2944

    Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг саъй-ҳаракати билан «Туркистон ислом ҳаракати» («ТИҲ») халқаро террористик ташкилоти аъзоси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўта оғир жиноятлар содир этганлиги сабабли 23 йилдан буён қидирувда бўлган «Ю.Ж.» хорижда ушланиб, мамлакатимизга олиб келинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

    1969 йил Тошкент вилоятида туғилган ушбу шахс 1998 йилнинг бошларида Россиянинг Чеченистон Республикасига бориб, иорданиялик Амир Хаттоб томонидан ташкил қилинган жангарилар лагерида махсус тайёргарликдан ўтади ва ўша йилнинг охирларида Афғонистондаги «ТИҲ» халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилади.

    1999 йилнинг январь ойида ташкилот етакчиларининг кўрсатмаси билан у айланма йўллар орқали Тошкент шаҳрига келиб, бадавлат одамларнинг уйларида босқинчиликларни амалга оширади ҳамда уларнинг пул ва қимматбаҳо буюмларини ўзлаштириб, Афғонистондаги «ТИҲ» етакчиларига юборади.

    Мазкур шахс 1999 йилнинг 16 февраль ва 30 март кунлари Тошкент шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида ҳам иштирок этади.

    Шунингдек, 1998-2006 йилларда хорижий давлатлардаги халқаро террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда қатнашади.

    Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates