Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 50 та давлатидан жами 298 нафар дзюдочи медаллар учун баҳслашмоқда. Қувонарлиси, турнирда мамлакатимиз шарафини Баҳром Ботуров (-60 кг), Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) ва ЎткирбекТўрабоев (+100 кг) ҳимоя қилмоқда.
Шу йилнинг 1 февраль кунидан ўрин олган беллашувларда икки нафар полвонимиз татамига чиқади. Аниқроғи, Баҳром Батуров озарбайжонлик Ҳусейн Аллаҳяров билан куч синашса, Шаҳрам Аҳадов саралаш босқичида ҲонгНин Мак (Гонконг) ва Жером Зелман (Кот-дʼИвуар) баҳси ғолибига қарши жанг қилади.