баннер
27 мар 2025
05:22

    Ўзбекистонлик дзюдочи “Катта дубулға” турнирида чемпион бўлди

    Ўзбекистон терма жамоаси Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» бўлиб ўтган мусобақани 1 та олтин ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.

    Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ўз якунига етди. -90 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда ўзбекистонлик Умар Бозоров олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.

    Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндорлари жам бўлган мазкур вазнда Бозоров финалда франциялик Алексис Метюдан устун келди.

    Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 1 та олтин ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.

    Эслатиб ўтамиз, дастлабки кун баҳсларида -66 кг вазн тоифасидаги Азизбек Ортиқов ҳамда Абдураҳим Нутфуллаев бронза медаллари билан тақдирланишган эди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech