баннер
13 апр 2025
11:56

    Тошкентда ўтказилган «Катта дубулға» турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 12 та медалга эга чиқди

    Дзюдочиларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медалларига сазовор бўлди.

    Тошкентда уч кун давом этган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирининг баҳслари ўз ниҳоясига етди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси жами 12 та медал билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритди.

    Бу мамлакатимиз учун муҳим натижа бўлиб, тарихда илк бор бир мусобақада 12 та медалга эга чиқилди.

    Беллашувлар давомида дзюдочиларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медалларига сазовор бўлди.

    Олтин медал соҳиби:

    • Шахзодхўжа Шарипов.

    Кумуш медаллар эгалари:

    • Замахшари Бекмуродов (-66 кг),
    • Хуршида Раззоқбердиева (-70 кг),
    • Арслонбек Тожиев (-81 кг)га насиб этди.

    Терма жамоамиз спортчилари 8 та бронза медални қўлга киритди:

    • Камолиддин Бахтиёров (-60 кг),
    • Анваржон Иброҳимов (-60 кг),
    • Муҳриддин Тиловов (-66 кг),
    • Артём Штурбабин (-66 кг),
    • Шаҳрам Аҳадов (-73 кг),
    • Нурбек Муртазоев (-90 кг),
    • Эрназар Сарсенбаев (-100 кг),
    • Алишер Юсупов (+100 кг).

    Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада жуда муваффақиятли иштирок этиб, ўз имкониятларини намоён қилди. Бу натижа мамлакатимиз дзюдоси тараққиёти вакиллари учун катта илҳом манбаи бўлиб, келгуси мусобақаларда ҳам юксак марраларни забт этишга хизмат қилади.


    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech