Қайд этилишича, мусобақанинг сўнгги кунида +100 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Ўткирбек Тўрабоев бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, ҳамюртларимиз мазкур мусобақани 1 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан якунлашди.
Кумуш медаль:
- -52 кг: Муҳайё Аҳматова
Бронза медаль:
- -66 кг: Артём Штурбабин
- -73 кг: Ҳожиакбар Тошев
- -81 кг: Муроджон Йўлдошев
- +100 кг: Ўткирбек Тўрабоев









