Қайд этилишича, Paks Junior European Cup 2025 мусобақасининг иккинчи кунги беллашувларида Камол Муродов ва Диёрбек Ўразбоев мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси яна 4 та медалга эга чиқди.
Икки кунлик нуфузли мусобақа якунига кўра, дзюдочиларимиз 1 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медали қўлга киритишди. Медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дунёнинг 5 қитъаси 38 та давлати орасида кучли бешликдан жой олди.








