Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари билан учрашув

    Сайлов 24 май 2021 776

    Жорий йил 24 майда ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

    Ташриф доирасида Миссия экспертлари - Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг сайловлар бўйича катта маслаҳатчиси А.Громов ва мазкур Бюронинг сайловлар бўйича маслаҳатчиси М.Баркер-Циганикованинг қатор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувлари режалаштирган.

    ЕХҲТ ДИИҲБ методологияси бўйича Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси томонидан баҳолаш муайян сайлов олдидан амалга оширилади ва сайловолди ҳолатига бериладиган баҳо ҳамда миллий сайлов қонунчилигининг умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартларига мослиги натижаларидан келиб чиқиб, сайловни кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги, кузатиш шакли, муддати ва кузатувчиларнинг зарурий сони ҳақида қарор қабул қилинади.

    ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев билан учрашди.

    Учрашувда экспертларга Бюронинг 2019 йилги парламент сайловларини кузатиш бўйича миссияси Якуний ҳисоботида тақдим этилган тавсияларнинг амалга оширилиши ва жорий йилда бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари борасида маълумот берилди.

    Хусусан, Якуний ҳисоботда ўз аксини топган тавсияларнинг мақбуллари Ўзбекистон сайлов қонунчилиги ва амалиётига имплементация қилиниб, сайловларга оид миллий ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастурида белгиланган тадбирлар, сайлов комиссиялари аъзоларининг малакаси ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида бутун мамлакат бўйлаб ташкил этилган семинар-тренинглар, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалар координатори ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамдаа изчиллик билан амалга оширилаётган бошқа ишлар бераётган самаралар қайд этилди.

    Сайлов соҳасидаги ислоҳотлар билан танишган ЭБМ экспертлари юртимизда сайлов тартиб-тамойилларининг такомиллаштирилиши бўйича амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди ҳамда бўлажак сайловларнинг умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юқори ташкилий даражада ўтишига ишонч билдирдилар, деб хабар беради Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates