Эковеломарафончилар Хивага етиб боришди

    Яшил сайёра 2 июн 2021 1675

    Хабарингиз бор, мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони давом этмоқда.

    21 май куни Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан старт олган тадбирда эковеломарафончилар қарийб 15 кун давомида юртимизнинг Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан ўтиб, Сирдарё, Жиззах, Самарқандда Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятидан йўлга чиққан сафдошлари билан учрашди. Шундан «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони иштирокчилари Навоий, Бухоро вилоятларини босиб ўтди ҳамда Хоразм вилоятига етиб борди.

    Хива шаҳридаги «Ота дарвоза» мажмуасида иштирокчилар вилоят ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик томонидан карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.

    Тантанали маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Н.Обломуродов экологик хайрия веломарафоннинг ўтказилишидан асосий мақсад Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилганини ундан тушган маблағлар Мўйноқ туманидаги «Алиовул» овулини обод қилиш, суғориш-ирригация тизимларини яхшилаш, тоза ичимлик суви тармоғини тортиш, иш ўринлари яратиш ва аҳолининг бошқа муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши таъкидлади.

    Тантанали маросимида янграган куй ва қўшиқлар йиғилганларга янада кўтаринки кайфият улашди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates