баннер
8 мар 2025
03:48

    Эксимбанк кредитлари ёрдамида мактаблар компьютерлаштирилмоқда

    Таълим 18 июн 2020 2450

    Корея Республикасининг Эксимбанки кредит маблағлари ёрдамида амалга оширилаётган "Мактаб таълимида ахборот-коммуникацион технологияларни янада ривожлантириш" лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси тассарруфидаги таълим муассасаларини компьютер техникалари билан таъминлаш ишлари бошланди.

    Лойиҳада ҳудудлардаги барча умум таълим мактабларини компьютер техникалари билан жиҳозланишини босқичма-босқич модернизация қилиш кўзда тутилган.

    Янги ўқув йилида вилоят бўйича жами 287 та мактаб 4224 дона йиғма янги авлод компьютерлари билан жиҳозланади. Бу эса таълим муассасаларида ўқув жараёнининг яхшиланишига ҳамда мактабларда информатика фани ўқитувчисининг билим даражасини янги босқичга олиб чиқишга ёрдам беради.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, ўқитувчилар томонидан дарс машғулотларида тақдимотлардан фойдаланиш сифати яхшиланади ва ўқитишнинг илмий ишонувчанлиги ҳамда катта миқдордаги маълумотлар ва ахборотларга кириш имконияти яратилади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech