Шу йилнинг 8 феврал куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган умумтаълим мактабида 8-синф ўқувчилари “Инглиз тили“ дарсида ўқувчилар Б.Н ва Э.С ўзаро тортишиб турли сўзлар билан бир-бирини ҳақоратлаган.
Шундан сўнг ўқитувчи Э.Ф уларга дарсдан чиқиб кетишини талаб қилган. Бироқ улар дарсдан чиқиб кетиш ўрнига ўқитувчисига нисбатан ноўрин сўзлар ишлатган.
Болалар Омбудсманининг хабар беришича, ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, тегишли тартибда ўрганиш олиб борилган ва педагог ходимларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.
Мактаб тартиб-қоидаларини бузган ўқувчиларнинг ота-оналарига эса МЖтК нинг 47-моддасига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилган.