Қайд этилишича, Сирдарё туманидаги 1-мактабдаги педагогга нисбатан фуқаронинг қўпол муомалада бўлганлиги сабаб юзага келган ҳамда жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлган ҳолат вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва тегишли чора кўрилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги қонунига мувофиқ, педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади. Педагогнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун тегишли жавобгарлик белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчининг онаси ўқитувчини калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалганди.