баннер
25 апр 2025
23:55

    Самарқандда аёл фарзанди тарбиясига эътиборли бўлишини сўраган ўқитувчиларни ҳақоратлади

    Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида ўқувчининг онаси фарзандининг тарбияси билан шуғулланишини айтган ўқитувчилар билан жанжаллашгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, вилоятининг Жомбой туманидаги 44-умумтаълим мактабида 2025 йил 22 февраль куни 8-синф ўқувчисининг тарбияси бўйича ўқувчининг ота-онаси, синф раҳбари томонидан чақиртирилган.

    Маълумотларга кўра, онаси фарзандининг хулқ-атвори ва тарбиясига эътиборли бўлиш ҳақида айтилганда, ўқитувчиларга нисбатан қўпол ҳаракатда бўлган ва ҳақоратлаган.

    Ҳолат бўйича, ИИБ миллий гвардия ходимлари чақиртирилган ва ҳолат судга оширилган. Суд жараёни давом этмоқда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech