Эксперт шарҳи: 2023 йил 1 январга қадар давлат бошқаруви органларида кадрлар билан ишлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади

    Бугунги кунда порталга 70 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, шу жумладан, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари (жами 14 мингдан зиёд), барча ҳокимликлар уланган.

    Президентимизнинг тегишли фармони билан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига инсон ресурсларини бошқариш ва кадрлар салоҳияти даражасини ошириш миллий ахборот тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. Шу мақсадда Агентлик томонидан давлат фуқаролик хизматига киришда инсон омилини камайтириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва коррупциявий хавф-хатарларни олдини олишга қаратилган давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот таҳлил тизими ҳамда Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz ишга туширилди. Таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона электрон базаси — Ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурий аппарат комплексига интеграция қилинди.

    Бугунги кунда порталга 70 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, шу жумладан, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари (жами 14 мингдан зиёд), барча ҳокимликлар уланган бўлиб, 211 100 нафар фуқаро электрон шаклдаги ўз резюмесини шакллантирган. Ўтган даврда давлат органлари ва ташкилотларидаги мавжуд вакант лавозимлар бўйича 70 мингдан ортиқ танлов эълон қилиниб, вакант лавозимлар учун танловларда жами 800 мингга яқин номзод иштирок этган.

    Шунингдек, давлат хизматчиларининг билим ва малакасини ошириб бориш мақсадида Агентлик томонидан давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот таҳлил тизими таркибида ходимларни масофавий ўқитиш бўйича ilm.argos.uz платформаси, иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш имконини берадиган kpi.argos.uz платформаси, ходимларнинг билим салоҳиятини автоматик аниқлаш имконини берувчи test.argos.uz платформаси жорий этилган.

    Куни-кеча давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда 2023 йил 1 январга қадар давлат бошқаруви органларида кадрлар билан ишлаш йўналишидаги автоматлаштирилган тизимнинг жорий этилиши белгиланди.

    Яъни, эндиликда Ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурий аппарат комплексига киритилаётган маълумотлар тўлиқлигини таъминлаш, вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни тўлиқ электрон тарзда Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали амалга оширишга қатъий риоя этиш талаб этилади. Кадрларни бошқариш, баҳолаш, масофавий ўқитиш ва ривожлантириш жараёнларини давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот таҳлил тизими таркибидаги платформалари (ilm.argos.uz, kadrlar.argos.uz, kpi.argos.uz, test.argos.uz) янада такомиллаштирилади.

    Илҳом Қурбонов,

    Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департаменти мудири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates