Экспорт миқдори ошди, географияси кенгайди

    Фарғона вилоятидан хорижий мамлакатларга экспорт қилинаётган саноат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми йилдан йилга ортиб, ҳудуди кенгайиб бормоқда.

    Жорий йилнинг январ-октябрь ойларида вилоятдаги 750 та экспортёр корхоналар томонидан 150 турдан ортиқ, қарийб 600 млн. долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 67 та мамлакатларига экспорт қилинди.

    Ўтган йилда Гондурас, Кипр, Словакия ва Таиланд мамлакатлари билан савдо-сотиқ алоқалари йўлга қўйилган бўлса, эндиликда Филиппин, Жазоир, Швеция, Венгрия, Баҳрайн каби янги ташқи бозорларга ҳам “Фарғона тармғаси” остида сархил маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилди.

    Шунингдек, Европа Иттифоқининг барқарор ривожланиш ва самарали бошқарув бўйича махсус преференциялар тизимининг (GSP+) Ўзбекистон учун кучга кириши натижасида Италия, Германия, Швейцария, Португалия, Польша, Испания, Латвия ва Литва каби Европа минтақасидаги муқобил бозорларга ҳам маҳсулотлар экспорт қилиш йўлга қўйилмоқда.

    Дунё бозорида вилоятидаги саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқарилаётган экологик тоза қоғоз, заргарлик буюмлари, катта ўлчамдаги керамик плиталар, сунъий тола, фудтрак, автомобиль эҳтиёт қисмлари, иситиш қозонлари каби янги турдаги маҳсулотларга бўлган талаб ортиб бораётгани кузатилмоқда.

    Расулжон Камолов,
    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates