Фарғона вилоятидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ўрганиб чиқилади

    Ўрганишлар чоғида уларнинг молиявий ишларига аралашилмайди ҳамда шохобчалар одатдаги иш тартиби бўйича фаолият кўрсатади.

    Вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча турдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг белгиланган норма ва меъёрларга мувофиқлиги ҳолати ўрганиб чиқилади. Бу ҳақида вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши қабул қилинди.

    Бахтсиз ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида масъул ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди.

    Мазкур ишчи гуруҳи томонидан автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС), автомобилларга газ қуйиш шохобчаси (АГҚШ) ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ)нинг саноат, ёнғин, экологик хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, ёқилғи сақлаш резервуар (сиғим)ларнинг ҳолати ва бошқа қонунчиликдаги меъёрлар ўрганилади.

    Ўрганишлар чоғида уларнинг молиявий ишларига аралашилмайди ҳамда шохобчалар одатдаги иш тартиби бўйича фаолият кўрсатади.

    Шунингдек, вилоят ҳудудида фаолият юритаётган, ташкилий ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча автомобилларга ёқилғи қуйиш, сиқилган ва суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаларида ишловчи ишчи-ходимларни вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси қошидаги ўқув марказида дастур асосида шартли равишда ўқитилиши таъминланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates