Фарғона вилояти ҳокими Қирғиз Республикасининг «Данк» ордени билан тақдирланди

    Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровни тақдирлади.

    Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳамда савдо ва иқтисодий масалаларида қилган хизматлари учун Қирғиз Республикасининг «Данк» ордени билан тақдирланди.

    Бугун Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган давлат мукофотларини тантанали топшириш маросимида мазкур мукофот Қирғизистон Президенти Садир Жапаров томонидан вилоят ҳокимига топширилди.

    Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровни «Данк» ордени билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Маълумки, у қўшни Баткен ва Фарғона вилоятлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда катта роль ўйнаган. Унинг қирғиз ва ўзбек халқлари ўртасидаги қардошлик муносабатларини мустаҳкамлаш, икки давлат тадбиркорларининг ўзаро ҳамкорлигини қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидламоқчиман. Зеро, «Қўшниси яхши бўлганнинг ҳовлиси тинч», деб бежиз айтилмаган, — деди Садир Жапаров.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates