Учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, саноат корхоналарининг экспорт салоҳиятини ошириш масалалари ҳамда ўзбекистонлик тадбиркорлар учун экспорт жараёнини соддалаштириш механизмлари муҳокама этилди. “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан амалга оширилаётган экспортнинг истиқболли йўналишлари ҳам муҳокама этилди.
Маълумот учун, биргина 2023 йилнинг ўзида Россия бозорига чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорти ҳажми 40 миллион долларга етди.
Сўнги йилларда қоракўл терисини қайта ишлаш, жун ва жун маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, Россиянинг “Парижская коммуна”, “Яхтинг”, “Караван СК”, “Барс”, “Европласт” каби кўплаб компаниялари билан пойабзал ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилган, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.