Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилади

    Ҳукуматнинг “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (594-сон, 28.09.2020 йил) қабул қилинди.

    Унга кўра:

    “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишнинг асосий йўналишлари белгиланди.

    Хусусан:

    Автоматлаштирилган электрон ҳисоблаш ва назорат қилиш тизимини “ишлаб чиқариш – подстанция – тақсимлаш пункти – трансформатор подстанцияси - истеъмолчи” занжири асосида жорий қилиш;

    Ҳисоблагичларни биринчи навбатда йирик истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларида ўрнатиш ва уларни тизимга улаш;

    Аҳоли яшаш пунктларида барча электр энергияси истеъмолчиларига (маиший, саноат ва бюджет), тақсимлаш пунктлари ва трансформаторларга ҳисоблагич ва концентраторларни бир вақтнинг ўзида ўрнатиш ва тизимга улаш ҳамда тармоқдаги йўқотишларни бартараф этиш;

    Ҳисоблагичларни ўрнатиш ва жорий этилган тизим имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар ташкил қилиш орқали жойлардаги барча ходимларнинг кўникма ва малакасини ошириш.

    Қарор билан, шунингдек:

    Электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари, концентратор ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш графиги;

    Ҳудудларнинг шаҳар ва туманлари кесимида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш графиги кабилар тасдиқланди.

    2021 йил 1 январдан бошлаб электр энергия ҳисобини тўлиқ йўлга қўйиш, тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундиришни таъминлаш, тизим орқали аниқланган хатоликлрани тезкорлик билан бартараф этиш ишларини тизимли ташкиллаштириш каби вазифалар тегишли ташкилотлар зиммасига юклатилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates