Қарорга кўра, инвестиция шартномасига қуйидаги масалаларни қўшиш бўйича Инвестор билан музокаралар олиб борилади:
- Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг кейинги даврларида электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қувватини босқичма-босқич йилига 500 минг донагача ошириш;
- Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг кейинги даврларида ишлаб чиқариладиган электромобиль ва гибрид автомобилларнинг маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизгача етказиш;
- маҳаллий аҳоли учун 10 000 та янги иш ўринларини яратиш;
- ишлаб чиқарилган электромобиль ва гибрид автомобилларни Қўшма корхона томонидан белгиланган экспорт давлатларидан ташқари доимий равишда экспорт қилинадиган давлатлар рўйхатини кенгайтириш;
- сифатли ва хавфсиз электромобиль ва гибрид автомобилларни харид қилиш, уларнинг маҳаллий иқлим шароитларига мувофиқлигини таъминлаш ҳамда кафолатли сервис хизматини кўрсатиш бўйича истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш;
- барча автомобиль ишлаб чиқарувчи корхоналарга, шу жумладан, Инвесторга қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёз ва преференцияларни беришда тенг шартлар ва шароитларни яратиш.